Фан-техника | 17:50 / 15.07.2019
10426
1 дақиқада ўқилади

Apple’нинг 1970 йилдан бошлаб шу кунгача бўлган видео ва фотоматериаллари пайдо бўлди

Фото: Apple

Тармоқда Apple’нинг 1970 йилдан бошлаб шу кунгача бўлган видео ва фотоматериаллари пайдо бўлди. Бу ҳақида The Verge хабар бермоқда. Уни қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин.

У графика дизайнери ва маркетолог Сэм Голд томонидан йиғилган. Нашрнинг хабар беришича, Голд архивни YouTube’даги Every Apple Video канали янгиланиши тўхтатилганидан кейин яратишни бошлаган (бу 2015 йилда юз берган).

Архивда асосан компания реклама видеороликлари, шунингдек суратлар ва босма реклама ҳам мавжуд. Унда Стив Жобс ва компаниядаги бошқа раҳбарларнинг чиқишлари ҳам бор. Барча материаллар йиллар бўйича сараланган.

Мавзуга оид