Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Баҳриддин Баҳодирович Валиев Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
У бу лавозимда 2017 йил ёзидан буён ишлаб келган ва шу кунларда ишдан олинган Шерзод Облоқулов ўрнини эгаллади.
Баҳриддин Валиев аввал ҳам (2010 йилгача) Тошкент шаҳри прокурори бўлган.
У 2017 йилнинг мартида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига асосан Бухоро вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланган ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланганди.
Бундан аввалроқ Мирзо Улуғбек тумани прокурори Тимур Нормуҳаммедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:40 / 09.07.2021
“Янги Ўзбекистон даврида коррупционерлар 3,2 триллион сўмлик зарар келтирди” — Бош прокуратура
16:16 / 12.02.2021
Абдуҳалим Холмаҳматов бош прокурор ўринбосарлигидан кетди
15:58 / 12.02.2021
Баҳриддин Валиев бош прокурорга ўринбосар бўлди. Тошкент шаҳрининг янги прокурори ким бўлиши маълум
19:29 / 07.12.2020