Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа тайинлаш тартибига ўзгартириш киритилди
Ҳукуматнинг Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, 8-10 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига 1 ходим ҳисобидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг малакали мутахассислари бириктирилади.
Илгари туман молия органлари мутахассисларидан ходим бириктирилган.
Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш жойи (доимий ёки асосан яшаб турган жойи) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тайинланади.
Илгари фақат доимий яшаш жойи (доимий прописка) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тайинланган.
Нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромадни ҳисоблаб чиқишда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида микрокредит олинганидан охирги 12 ойда оилавий тадбиркорликни амалга оширишда олинган даромадлар оиланинг жами даромадига киритилмайди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024