Ўзбекистон | 12:30 / 28.07.2019
8630
1 дақиқада ўқилади

Ўзбeкистон-Туркманистон давлат чeгараси дeмаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Фото: ТИВ матбуот хизмати

22-28-июль кунлари Бухоро шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда давлат чегарасининг айрим участкаларида демаркация чизиғини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди ҳамда кейинги учрашувларда мазкур масала бўйича қарор вариантларини тақдим этишга келишилди, дейилади хабарда.

Учрашув сўнгида делегациялар раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов якуний баённомани имзоладилар.

Мавзуга оид