Жаҳон | 17:24 / 30.07.2019
16122
1 дақиқада ўқилади

Кашмирда отишма натижасида ҳиндистонлик ва покистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлди

Фото: AP Photo / Mukhtar Khan

Кашмир баҳсли ҳудудида содир бўлган отишма натижасида Покистон армиясининг икки нафар ҳарбий хизматчиси ва бир ҳинд аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда ANI агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, Покистон армияси Сундербани, Тангдхар ва Керан секторларида ўт очишни тўхтатиш режимини бузиши оқибатида бир нафар ҳинд ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган. 

Ҳиндистон армияси жавоб ўқини узган ва Покистон армиясининг икки нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган.

Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида штатнинг мустақил бўлиши ёки Покистонга қўшилишини истайдиган айирмачилар фаол ҳаракат қилишади. Шу билан бирга, Кашмирда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида расмий чегара йўқ – икки давлат армияларини назорат чизиғи ажратиб туради. 

Мавзуга оид