Жаҳон | 14:44 / 31.07.2019
22907
1 дақиқада ўқилади
Оқ уй атрофи баландлиги тўрт метрли тўсиқ билан ўралмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп нафақат Америка-Мексика чегарасида, балки Оқ уй атрофида ҳам девор қуришни бошлади.
Миллий парк хизмати сайтида тақдим этилган режага кўра, ҳозирда баландлиги 2 метр бўлган тўсиқ ўрнини ундан икки баравар баланд тўсиқ эгаллайди. Баландлиги 13 фут (4 метрга яқин) бўлган тўсиқ замонавий технологиялар билан жиҳозланади.
АҚШ махфий хизмати Оқ уй атрофида янги тўсиқ барпо этиш учун рухсатни 2017 йилда тегишли федерал раҳбариятдан олганди. АҚШ президенти қароргоҳи атрофини баландроқ қилиб ўраш ғояси ичкарига бир неча марта рухсатсиз кириш билан боғлиқ воқеалардан сўнг пайдо бўлганди.
Қурилиш ишлари 2021 йилгача давом этади.
Мавзуга оид
18:53 / 23.11.2023
Самарқандда мактаб девори ўқувчининг устига қулади
23:13 / 13.07.2023
Оқ уйда топилган кокаиннинг эгаси аниқланмади
13:52 / 07.07.2023
Оқ уй Украина бўйича норасмий музокаралар ўтказилганини тасдиқлади
16:22 / 15.06.2023