Жаҳон | 17:22 / 01.08.2019
23565
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда шифокорлар етти ёшли болакайнинг 526та ортиқча тишини олиб ташлашди
Ҳиндистонда шифокорлар етти ёшли боланинг 526та ортиқча тишини суғуриб ташлашди. Бу ҳақда Times of India хабар берди.
Болакай пастки жағидаги кучли оғриқдан шикоят қилган. Компьютер томографияси ва рентген текширувларида боланинг оғзида майда рудиментар тишлар бўлган шиш борлиги аниқланган.
Шифокорлар уни зудлик билан операция қилиш кераклигини айтишган ва бир неча соат давомида тишларни олиб ташлашган.
Бундай ғайритабиий ҳолатнинг сабаби ҳозирча аниқланмаган. 2014 йилда ҳам ҳинд шифокорлари ана шундай ҳодисага дуч келишган, ўшанда беморнинг 232та тишини суғуриб ташлашганди.
Мавзуга оид
09:50 / 21.09.2024
Ҳиндистон Ўзбекистонда электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариши мумкин
17:32 / 20.09.2024
Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинган ва урушга юборилган ўнлаб ҳиндистонликлар ватанига қайтди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
01:33 / 14.09.2024