Ўзбекистон | 04:36 / 03.08.2019
45336
3 дақиқада ўқилади

Президент Навоий шаҳридаги арзон тураржойлар нархи ошганини танқид остига олган

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2 август куни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

YouTube

Tas-IX аудио

Мазкур видеоселекторда президент Навоий шаҳрида қурилган ижтимоий турар жой биноларининг нархидан норози аҳоли мурожаатига ҳам тўхталиб ўтган:

— Интернетдаги изоҳларни ўқиймиз: Навоий шаҳрида ижтимоий тураржойларни қуриш бўйича дастур доирасида 2018 йилда 16 та етти қаватли уйлар фойдаланишга топширилди. Квартиралар имтиёзли ипотека кредитлари эвазига кам таъминланган оилаларга берилган. Январь ойида банк ва қурувчи шартнома шартларини қайта кўриб чиқиши оқибатида 2 хонали квартираларнинг нархи 25 миллион сўмга, 3 хоналигининг нархи эса 47 миллион сўмга ошган. Бу квартира эгаларининг эътирозига сабаб бўлди ва президентга жамоавий мурожаатга олиб келди.

Қобил [Турсунов — Навоий вилояти ҳокими], бу нима деган гап яна? Бу нима «ўйин» яна менга?

— Муҳтарам президент, ҳақиқатдан ҳам ўтган йили шундай ҳолат бўлди. Биз шаҳардаги мана шу 10 та уй бўйича дастлабки қурилишда дастлабки нархини бергандик, кейин қарордан кейин иккинчи нарх ва масала келиб чиқди. Муҳтарам Шавкат Миромонович, мен узр сўрайман бу бўйича. Биз тўртта сектор раҳбарлари билан бориб қурилиш масалалари бўйича орасини очдик… — деди Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов.

— Агар президент сиёсатини ўтказаман деб қурилишни бошлаган бўлсанг, ўзингнинг ойлигингдан тўлаб бўлса ҳам одамларни рози қил. Ўша қурувчига айт: сен бир йил шундай қилгин, келгуси йил фойданг билан чиқасан. Дарров у қурувчинг бир йилда бой бўлишни ўйламасин. Мана, Сирғалида қандай гаплар чиқиб кетди?!

Фото: Президент матбуот-хизмати

Мен уй қуриб, сизларга ўхшаган ноинсофлар билан ишлаганим учун Ўзбекистонни бутун дунёга шарманда қилаяпсизлар. Эрманов, Ғаниев, Рўзиев ва шунга ўхшаган одамлар, — деган селекторда президент Ш.Мирзиёев.

Мавзуга оид