Спорт | 13:19 / 05.08.2019
14124
1 дақиқада ўқилади

Дибала «МЮ»га якуний жавобини айтди

Фото: Getty Images

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи эмас.

La Gazzetta dello Sport'нинг ёзишича, футболчи ўз агентига «МЮ»га ўтишни истамаётганини айтган. У эртадан бошлаб Турин клуби машғулотларига қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» Дибалани Ромелу Лукакуга алмаштиришни режалаштираётган эди.

Sky Sports`нинг хабар беришича, «Юнайтед» бельгиялик ҳужумчисини сотиш бўйича бошқа клублар билан музокараларни давом эттирмоқчи.

Пауло ўтган мавсумда клубининг 42та ўйинида қатнашиб, 10та гол урган ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Мавзуга оид