Жамият | 19:30 / 06.08.2019
24853
1 дақиқада ўқилади

Фото: Сариосиё марказидаги йўл четида хўжакўрсинга экилган арча ниҳоллари қуриб қолди

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани марказидан ўтган асосий кўча ёқасида ўтқазилган арча кўчатлари қуриб кетди.

Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 30 апрелда Сурхондарё вилоятига сафар қилган ва ўз ташрифини Сариосиё туманидан бошлаган эди.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг Kun.uz мухбирига маълум қилишларича, арчалар ушбу ташрифга тайёргарлик доирасида ҳашар йўли билан ўтқазилган. 

Ушбу фотосуратлар Сариосиё тумани марказидаги «Афросиёб» маҳалласидан ўтган асосий кўчада олинган. Катта пул сарфлаб харид қилинган минглаб арча ниҳоллари билан бир қаторда экилган гуллар аллақачон қовжираб, йўқ бўлиб кетган.

Ҳар куни шу кўчадан туман раҳбарлари ва ободончилик учун масъул бошқа мансабдорлар ўтади, лекин улар мазкур ҳолатга бепарво бўлишмоқда.

Ўз мухбиримиз.

Мавзуга оид