Спорт | 19:00 / 07.08.2019
75717
2 дақиқада ўқилади

Андрей Канчельскис: «Ҳоким қўнғироқ қилиб қайси футболчини ўйнатишни, ҳатто ҳисобни буюртма қиларди»

Фото: Tribuna.uz

«Навбаҳор»нинг собиқ мураббийи Андрей Канчельскис «Матч ТВ»га интервью берди. Интервью давомида россиялик мураббий ўзбек футболи ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Наманганда ҳоким футболга қизиқади. Ҳоким бу биздаги губернаторга ўхшаган лавозим. «Навбаҳор» худди «Пахтакор» ёки «Локомотив» каби катта пулга эга клуб эмас. Бу халқ жамоаси. Мухлислар футболни яхши кўришади ва жуда қизиққон, улар тошбўрон қилишлари ҳам мумкин (кулади). Намангандан ҳеч қайси мураббий яхшиликча кетмаган.

Лекин мен нолисам, уят бўлади. Мени қўлларида кўтариб юришди десам ҳам бўлади. Биз катта натижаларга эришмаган бўлсак-да, топ жамоаларга бошоғриқ бўлишни уддаладик. Жамоа 14 йил ичида илк марта медаль олди.

У ерда ҳоким телефон қилиб «Фалончини ўйнат, фалончини эмас» деб айтиши мумкин. У ҳатто ҳисобни ҳам буюртма қилиб: «Бугун 3:0 ютишимиз керак», деб айтиши ҳеч гапмас.

У кийиниш хонасига кириб, футболчиларга бақирганди ҳам. Бир ўйиннинг танаффусида у кийиниш хонасига кирди. Ҳисоб 0:0 эди ва 2-бўлимда 3:0 ютдик. Ҳокимнинг айтишича, бу унинг гаплари самараси бўлган. Кейин ҳокимга футболчилар билан ўйиннинг эртасига, юзма-юз гаплашишни тавсия қилдим. Бир-биримизни тушундик. У одам Наманган учун кўп иш қилган, лекин унинг ёрдамчилари...», — деб Канчельскиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Матч ТВ» расмий сайти.

Мавзуга оид