АҚШда муҳожирларга грин-карта бериш қоидалари қатъийлаштирилди
АҚШ келажакда ижтимоий нафақа олишга муҳтож бўлиши мумкин бўлган хорижий фуқароларга грин-карталар бериш қоидаларини қатъийлаштиришга қарор қилди. Тегишли ҳужжат АҚШ Федерал реестри сайтида жойлаштирилган.
АҚШ Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Фуқаролик ва иммиграция масалалари бўйича хизмат директори Кен Кучинеллининг сўзларига кўра, янгилик имкон қадар камроқ чет эллик шахс давлат қарамоғида бўлишини кафолатлайди.
- Қоидалар кейинчалик давлат томонидан қўллаб-қувватланувчи хорижликларнинг Қўшма Штатларга келиши ва грин-карта олишига тўсиқ қўяди, - деди у брифингда.
Таъкидланишича, янги ҳужжатда давлат қарамоғида бўладиган шахснинг аниқ таърифи шакллантирган. Ушбу тоифага битта нафақа ёки 36 ойлик даврда 12 ойдан кўпроқ вақт давомида нафақа олувчилар киритилади. Шу билан бирга, бир ойдаги иккита нафақа икки ойга тенглаштирилади.
Янги қоидалар икки ойдан кейин кучга киради.
Мавзуга оид
22:34 / 26.09.2024
АҚШ ва Европа Путиннинг янги ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди
07:30 / 26.09.2024
АҚШнинг Украинага янги ёрдам пакети миқдори очиқланди
22:34 / 25.09.2024
АҚШда 26 йил олдинги қотиллик учун судланган шахс қатл этилди
22:31 / 25.09.2024