Жаҳон | 22:58 / 13.08.2019
10674
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконг раҳбари истеъфога чиқишдан бош тортди

Фото: AFP

Ҳонгконг маъмурий котиби Кэрри Лам намойишчилар талаби билан истеъфога чиқишдан навбатдаги марта бош тортди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Лам матбуот анжумани ташкиллаштириб, унда намойишчиларни тартибсизликларни тўхтатишга ва Ҳонгконг халқаро аэропортини тўсмасликка чақирган.

Унинг айтишича, намойишчилар Ҳонгконгни “барбод қилишмоқда” ва “уни жарликка итаришмоқда”. 

Ҳонгконгда тўхтамаётган катта кўламли норозиликлар июнда экстрадиция ҳақидаги қонунга тузатмалар киритишнинг кўриб чиқилиши сабабли бошланган. Тузатмалар маъқулланганда улар Ҳонгконгга у билан экстрадиция ҳақида келишувга эга бўлмаган томонларга, жумладан Тайван, Макао ва Хитойга гумонланувчиларни топширишга имкон берарди. Дастлаб намойишлар тинч кўринишда бўлган, бироқ ҳар сафар улар кескинроқ тус олмоқда.

Мавзуга оид