Жаҳон | 15:23 / 14.08.2019
9841
1 дақиқада ўқилади

Эрон президенти: Форс кўрфази хавфсизлигини таъминлаш учун хориж кучларининг кераги йўқ

Фото: REUTERS

Форс кўрфази хавфсизлигини минтақа давлатлари хориж кучларини жалб қилмасдан таъминлай олади. Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди.

"Форс кўрфази хавфсизлигини таъминлаш учун хориж кучларини жалб этишга ҳеч қандай зарурат йўқ", - дейилади Эрон президенти сайтида жойлаштирилган баёнотда. 

Унинг сўзларига кўра, "Форс кўрфази давлатлари мулоқот ва бирдамлик шартларида минтақавий барқарорликни сақлашлари мумкин". 

"АҚШнинг ҳаракатлари уларга ҳеч қандай фойда келтирмайди", - дея таъкидланади баёнотда.

Форс кўрфази минтақасидаги вазият Уммон кўрфазида иккита танкер портлаганидан сўнг кескинлашди. АҚШ бу воқеа учун жавобгарликни Эрон зиммасига юклади, Буюк Британия ва Саудия Арабистони уни қўллаб-қувватлади. Теҳрон бу айбловни рад этди.

Мавзуга оид