Ўзбекистон | 08:26 / 14.08.2019
58242
1 дақиқада ўқилади

Ҳокимларнинг ер участкалари бўйича ваколатларидан бири қисқартирилди 

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда ҳокимларнинг ер участкаларига оид ваколатларидан бири олиб қўйилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган фармонда айтилади.

Хусусан, 2020 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини олиб қўйиш ва бир фермер хўжалигидан бошқасига ўтказиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган, улар фойдаланадиган ва мулки бўлган ер участкаларини жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича ваколатлари тегишли халқ депутатлари Кенгашларига берилади.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 мартдан кучга кирадиган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинган.

Мавзуга оид