Жамият | 11:00 / 14.08.2019
28912
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Вестминстер халқаро мактаби ўқувчиларни қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда

Инглиз тилида билим олиш истагида бўлган маҳаллий ҳамда чет эллик ўқувчиларни Тошкент Вестминстер Халқаро мактабига таклиф этамиз.

 Тошкент шаҳридаги Вестминстер Халқаро мактаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 25 июнидаги қарорига асосан ташкил этилди. Мактабда ўқув-услубий ва таълим жараёни Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ва бошқа етакчи хорижий умумтаълим ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Тошкент шаҳридаги Вестминстер Халқаро мактабида билим бериш жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилади.

Мактаб битирувчиларига таълим тўғрисидаги давлат намунасидаги шаҳодатнома (аттестат) билан бир қаторда етакчи хорижий олий таълим муассасаларига кириш имконини берувчи халқаро даражадаги дастурларнинг дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) ҳам тақдим этилади.

Замонавий ва бетакрор услубда қад кўтарган Тошкент Вестминстер Халқаро мактаби жорий йилнинг 16 сентабридан ўз ўқувчиларига эшикларини очади. Мактабда 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларга, яъни мактабгача таълим ва бошланғич синфларида мослаштирилган инглиз ўқув дастурига ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий ўқув дастурига асосан дарслар олиб борилиши кўзда тутилган.

Вестминстер Халқаро мактабида Бирлашган Қироллик, Америка, Канада ва бошқа мамлакатлардан таклиф этилган ўқитувчилар билан бир қаторда юқори малакали маҳаллий ўқитувчилар ва тарбиячилар ҳам фаолият олиб бориб, дарс жараёнида замонавий педагогик технологиялардан унумли фойдаланадилар.

 Тўлиқ маълумотларни қуйидагилар орқали олишингиз мумкин:

Сайт: www.wist.uz

Телефон: +998 71 210 2222

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид