Ўзбекистон | 08:44 / 17.08.2019
45713
2 дақиқада ўқилади

Тест натижалари бўйича аппеляция бериш тартиби қандай?

Фото: KUN.UZ

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.

Шундан сўнг абитуриентга хабарнома юборилиши, бунда у хабарномада белгиланган кунда паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Шикоят апелляция комиссияси томонидан абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

Абитуриентга жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида берилган тест топшириқлари китоби берилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ҳар бир нотўғри тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади.

Комиссия апелляция шикоятини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда абитуриент мурожаат қилганда унга ушбу қарордан кўчирма берилади.

Мавзуга оид