Спорт | 20:37 / 18.08.2019
22088
1 дақиқада ўқилади

Моуриньо кўзда ёш билан: «Футболдан завқланиш ўрнига уни соғиниб ўтирибман»

Таниқли португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо футболни қанчалар соғингани ҳақида ҳиссиётга берилган ҳолда гапириб берди.

«Ишим менга жуда ёқарди. Профессионал футболга кириб келганимда қатъиян тушуниб олгандим: энди ҳаммаси жиддий тус олади. Ва ҳозиргача футболдаги ишимга жиддий қарайман. Лекин ҳозир, ҳаммаси тўхтаб қолди. Футболдан роҳатланиш ўрнига уни соғиниб ўтирибман», – дейди Моуриньо йиғлашдан бери бўлиб.

Эслатиб ўтамиз, 56 ёшли мураббий ўтган йили декабрида «Манчестер Юнайтед»дан истеъфога чиққан эди.

Айни пайтда у Sky Sports`да АПЛ ўйинларини жонли эфирда таҳлил қилиб бормоқда.

 

Мавзуга оид