Туркия ҳарбийлари Сурияга кирди
Сурия Ташқи ишлар вазирлиги душанба куни туркларнинг зирҳли техникалари мамлакат шимолидаги Идлиб вилоятида жойлашган Хан-Шейхун шаҳри томон юриш бошлагани ҳақида хабар тарқатди.
«Туркиянинг бортида қурол бўлган зирҳли техникалари Сурия чегарасини бузиб ўтди ва Саракиб шаҳрига кирди, улар Хан-Шейхун йўналишида ҳаракатланмоқда...», - дея ТИВ баёнотини келтирмоқда Syria TV телеканали.
РИА Новости мухбири воқеа жойидан хабар беришича, суриялик ҳарбийлар Хан-Шейхун шимоли-ғарбидаги назорат-ўтказиш пунктида назорат ўрнатган, айирмачилар назоратида бўлган бу шаҳар армия томонидан ўраб олинган.
2 август куни Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Сурия масаласида ўтказилган музокаралардан кейин «ўт очишни тўхтатиш режими» кучга кирганди. Сурия араб республикаси қуролли кучлари қўмондонлиги ҳарбий ҳаракатлар фақатгина Туркия томони 2018 йил сентябрида Сочидаги музокаралар натижасида эришилган Россия-Туркия келишуви шартларини бажарган тақдирда тўхтатилишини маълум қилган. Бу келишувнинг асосий пункти оғир ва ўрта оғирликдаги ҳарбий қуролларни Идлибдаги ҳарбийсизлаштирилган ҳудуддан 20 километр узоққа олиб кетиш ҳисобланади.
5 август куни эса ҳарбий тузилмалар томонидан армиянинг Ҳамадаги пунктларига ҳужум қилиш ҳаракатлари кузатилгани туфайли Сурия армияси ҳарбий амалиётларни тиклади.
Мавзуга оид
21:05
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
22:22 / 23.12.2024
Россиянинг Суриядаги базалари: улар ёпилса, нима бўлади?
17:10 / 23.12.2024
Башар Асаднинг рафиқаси ажрашишга ариза берди — Haberturk
00:45 / 23.12.2024