«Битта уй олишга учта кафил нега керак?» – Турдимов Қорасувдаги уйлар бўйича йиғилиш ўтказди
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳридаги Қорасув массивида қурилган уйлар борасида фуқаролар билан йиғилиш ўтказди. Унда вилоят ҳокими нархлар ва уйларнинг олди-сотдисидаги муаммолар ҳақида фикрларини билдирди. Бу ҳудудда қурилган уйлардан сотиб олган одамлар нархларнинг кўтарилиб кетганидан норози бўлишганди.
Турдимов уй сотиб олишдаги кафиллик ҳақида ҳам гапирди: «Битта уй сотиб олиш учун учта кафилнинг нима кераги бор? Битта кафилнинг ўзи бўлади. Ахир уйнинг ўзи кафил-ку», — деди Турдимов «Agromir Buildings» қурилиш корхонаси Қорасувдаги уйларни сотиб олаётганлардан учта кафил талаб қилгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Вилоят ҳокими Қорасувдаги спортзалнинг ёпиқ туриши ҳақидаги эътирозга жавоб берар экан нафақат бу ҳудуддаги, балки вилоятнинг бошқа ҳудудларидаги спортзалларининг очиқ туриши кераклигини айтди: «Спортзаллар доим очиқ туриши керак. Ахир улар одамлар учун қурилган. Ҳамма спортзаллар ўша ҳудуддаги фуқароларга хизмат қилиши керак», — деб Турдимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Йиғилиш давомида Қорасув массивидан уй сотиб олган фуқароларга нархларнинг пасаймаслиги мутахассислар томонидан тушунтириб берилди. Ҳоким билан учрашувдан сўнг фуқаролар «Agromir Buildings» вакиллари билан ҳам суҳбатлашиб олишди.
Мавзуга оид
12:18 / 08.12.2024
Самарқандда қаровсиз қолган 14 ёшли қиз вақтинча қариндошлари қаровига топширилди
14:26 / 28.11.2024
Самарқанд вилоятига янги раҳбар тайинланди
14:19 / 28.11.2024
Эркинжон Турдимов ишдан кетди
13:24 / 28.11.2024