Жаҳон | 19:53 / 20.08.2019
6324
1 дақиқада ўқилади
Италия бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди
Италия бош вазири Жузеппе Конте сенатда қилган чиқишида республика президентига истеъфога чиқиш тўғрисида ариза беришини маълум қилди.
8 август куни "5 юлдуз ҳаракати" ва "Лига" партияси тузган ҳукмрон коалиция фаолиятини тўхтатди. Бош вазир ўринбосари ва "Лига" етакчиси Маттео Сальвини Контега иттифоқчилар билан жиддий келишмовчилик мавжудлигини маълум қилди ва тезроқ муддатидан олдин сайловлар ўтказишни талаб қилди.
Конте юзага келган сиёсий инқироз учун жавобгарликни Сальвини зиммасига юклади.
Италия конституциясига мувофиқ, парламентни тарқатиш ва янги сайловлар белгилаш ҳуқуқи президент Сержо Маттареллега тегишли.
Мавзуга оид
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
12:50 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Италия мевали боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича ҳамкорлик қилади
14:38 / 30.10.2024