Мамаризо Нурмуратов пул қиймати ўзгариши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида валюта сиёсати бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов тадбирда деноминация (пул қийматини ўзгартириш) ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
“Деноминация қилиш - бу оддий нарса эмас. Бизга ҳозир буни амалга ошириш учун ҳеч қандай ҳожат йўқ.
Деноминация фақатгина иқтисодий эркинликка эришилган шароитида қилинади. Бу шунчаки валютадаги бир нечта нолни ўчириб қўядиган осон иш эмас. Инфляция жуда ҳам кучайган, пул қадрсизланиши ортган, ҳисоб китоб масалалари ўта чигаллашган пайтдагина деноминация масаласи кўрилиши мумкин.
Деноминация ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бу ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келгани йўқ”, - деди Марказий банк раиси.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ижтимоий тармоқларда 2019 йил сўнгига қадар Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси -- сўм деноминация қилиниши мумкин экани, янги пул бирлиги 10.000:1 нисбатда муомалага киритилиши ҳақида турли гап-сўзлар тарқади.
Мавзуга оид
19:16 / 12.12.2024
“Эски намунадаги 100 долларлик купюраларни айирбошлашда чекловлар йўқ” – Марказий банк
13:16 / 12.12.2024
Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
14:41 / 11.12.2024