Фан-техника | 12:05 / 22.08.2019
5029
3 дақиқада ўқилади

Одноклассники ижтимоий тармоғи V Халқаро армия ўйинларини намойиш этди: Ўзбекистон 2 та ғалаба ва 9 та совринли ўринларга эга бўлди.

Фото: Одноклассники

Россия Мудофаа вазирлиги ва Одноклассники ижтимоий тармоғи V Халқаро армия ўйинларининг барча мусобақалари трансляциясини намойиш этиб, ушбу мусобақалар бир вақтнинг ўзида жаҳоннинг 10 та мамлакати 21 та полигонида жорий йилнинг 3 августидан 17 августига қадар бўлиб ўтди. Ўзбекистон ўз ҳудудида мусобақалар бўлиб ўтган мамлакатлар қаторидан жой олди. Ҳарбий жамоалар беллашувларининг 20 дан ортиқ тўғридан-тўғри трансляциялари Россия Мудофаа вазирлиги расмий гуруҳида 5 млн марта томоша қилинди. Халқаро армия ўйинлари жонли эфирлари ижтимоий тармоқда кетма-кет иккинчи йил эксклюзив тарзда намойиш этилмоқда.

АрМИ-2019 да Европа, Осиё, Африка, Марказий ва Лотин Американинг 39 та мамлакатидан 223 та жамоа иштирок этди.Одноклассники ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари ўзбекистонликлар ютуқларини жонли эфирда кузатиб бордилар. Бизнинг жамоа танк биатлонининг иккинчи дивизионида ва ҳарбий-тиббий эстафетада биринчи ўрин эгаллади. Шунингдек,ўзбекистонликлар “Қўшинлар разведкаси аълочилари”, “Рембат”, “Эльбрусс халқаси”, “Ишончли дўст” танловларида иккинчи ҳамда “Артиллерия ўти усталари”, “Мусаффо осмон”, “Хавфсиз йўналиш”, “Дала ошхонаси”, “Йўл патрули” мусобақаларида учинчи ўринларга эга бўлдилар.

Ҳар бир намойиш этилган трансляция ўртача 200 мингга яқин марта томоша қилинди.

Одноклассники ҳарбий интизомлардан ташқари АрМИ-2019 нинг очилиш ва ёпилиш маросимларини кўрсатиб ўтди. 25 ёшдан 54 ёшгача бўлган эркаклар Халқаро армия ўйинларининг энг фаол томошабинлари бўлдилар, улар эфирни томоша қилган умумий фойдаланувчилар сонининг 45 фоизини ташкил этди.

ОКда оммабоп спорт воқеалари трансляциялари бериб борилади. Шу тариқа, 2019 йилнинг июн ойида II Европа ўйинлари трансляциялари 55 миллиондан ортиқ марта томоша қилинди. Аввалроқ ОК Хоккей бўйича Биринчи канал кубогини узатиб, у 5 млн дан ортиқ марта томоша қилинди.

2018 йил Олимпия ўйинлари Одноклассникидаги энг машҳур спорт воқеаларидан бири бўлди. Пхёнчхандан узатилган мусобақалар трансляциялари ва энг ёрқин лаҳзаларга эга видеолар ижтимоий тармоқда 220 миллиондан ортиқ марта томоша қилинди.

Киберспорт йўналиши ҳам ОК да катта аудиторияни тўплайди. Бунда 2018 йилда асосий киберспорт мусобақаси трансляциялари 12 млн кишилик аудиторияни тўплади, 2017 йилда – 7 млн дан ортиқ марта томога қилинди.

Мавзуга оид