Жаҳон | 02:35 / 22.08.2019
38683
1 дақиқада ўқилади

Хитой “янги авлод уруши”ни намойиш қилди (видео)

Хитой армияси Тибетда Ҳиндистон билан чегарада танк ҳужуми учун дронлар қўллаган ҳолда катта кўламли машғулотлар ўтказди. 

Машғулотларнинг ўзига хос жиҳати полигоннинг жойлашуви (4500 метр баландликда) ва зирҳли техника ҳаракатларининг камикадзе-дронлар тўдаси билан қўллаб-қувватланиши бўлган. Машғулотларда энг янги ZTZ-99A танклари ва модернизацияланган ZBD-04A жанговар машиналари қўлланган. 

Нишонлар сифатида 1950-йилларнинг ҳисобдан чиқарилган Тип 59 танклари қўлланган.

Ҳужум PLZ-07 артиллерия қурилмаларининг ўт очиши билан қўллаб-қувватланган. Разведкани дрон олиб борган. 

Машғулотларда ёппасига ўт очиш реактив тизимлари, жумладан БМ-21 “Град”нинг Хитой томонидан такомиллаштирилган варианти ҳам қўлланган.  

Мавзуга оид