Ўзбекистон | 19:45 / 24.08.2019
13167
3 дақиқада ўқилади

Муддатидан олдин ҳарбий унвон ва қимматбаҳо совғалар: «АрМИ – 2019» ғолиблари муносиб тақдирланди

Бугун, 24 август куни Тошкентдаги Ёшлар марказида «АрМИ – 2019» Халқаро армия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Унда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, ҳарбий округлар қўмондонлари, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари ҳамда Ўзбекистон нуфузини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилган ҳарбий хизматчиларнинг яқинлари иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Мен барчангиз билан фахрланаман, сизлар билан бутун Ўзбекистон фахрланади. Нуфузли халқаро армия ўйинларида муносиб иштирок этиб, юртимиз байроғини янада баландларга кўтариб, бизда ўзгача ифтихор ва ғурур ҳиссини уйғотдинглар. Сиз каби жасур ва мард ўғлонларимиз бор экан, армиямиз доим биринчи бўлиб қолади», деди тадбир давомида сўзга чиққан Мудофаа вазири.  

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Ёшлар марказида»да ўтказилган тадбирда мудофаа вазири бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларни муддатидан олдин ҳарбий унвон ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3-17 август кунлари 10та давлат ҳудудида «АрМИ – 2019» халқаро армия ўйинлари бўлиб ўтди. Мазкур тадбир доирасида 39та давлатдан 32та номинацияда 222та жамоа беллашди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигидан 14та жамоа иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Танк биатлони» ва «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловида қатнашган жамоамиз совринли I ўринни, «Содиқ дўст», «Рембат», «Эльбрус ҳалқаси», «Қўшинлар разведкаси аълочилари» – II ўринни ҳамда «Хавфсиз маршрут», «Мусаффо осмон», «Йўл патрули», «Дала ошхонаси», «Артиллерия олови устаси» – III ўринни эгаллади.

2019 йилда жамоаларимиз 14та номинациядан 11тасида (80 фоиз) совринли ўринларни эгаллагани, ўтган йилги натижаларнинг сонига нисбатан қарийб 2 баробарга ортганини кўрсатмоқда.

«АрМИ – 2019» халқаро армия ўйинлари бу йилги натижаларига кўра барча иштирок этган давлатлар ўртасида Ўзбекистон 5 – поғонани эгаллади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шу билан бирга, Мудофаа вазирлиги жамоалари таркибида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳарбий хизматчилар «АрМИ – 2019» халқаро армия ўйинларида муносиб иштирок этиб, 10дан ортиқ йўналишларда рекорд натижаларни қайд этди.

Мавзуга оид