AKFA университетида хорижлик талабалар ҳам таҳсил олишни бошлайди
Ўзбекистонда илк бор таълим экспортини йўлга қўйган AKFA университети чет эллик талабалар диққат марказида қолмоқда. Олийгоҳ эндигина биринчи ўқув йилига старт беришни режалаштираётган бир пайтда, 50 нафардан ортиқ қўшни давлат фуқароларини ўз таълим дастурига қизиқтира олди. Улардан 18 нафари, яъни ички имтиҳонларни муваффақиятли топширган абитуриентлар университетга тўлов-шартнома асосида қабул қилинди. Талабаларнинг аксарияти Жанубий Кореяликдир.
Айтиш жоиз, Ўзбекистон фуқароларидан фарқли ўлароқ, чет эл фуқароларининг 1 ўқув семестри учун киритиши зарур бўлган контракт тўлови 5000 АҚШ долларини ташкил этади. Шубҳасиз, 1 ўқув йили учун чет эллик талабалар 10.000 АҚШ доллари тўлаши зарур.
Эътиборли жиҳати, таълим жараёни барча учун тўлиқ инглиз тилида олиб борилади. Талаба ёшлар Буюк Британия, Ҳиндистон, Туркия ва Жанубий Кореялик профессор-ўқитувчилар қўлида таҳсил олишади. Бу эса ўз навбатида таълим сифатини яхшилаш, юқори малакали кадрларни тайёрлашда жаҳон тажрибасига эга бўлиш имкониятини беради.
Ҳозирча фақатгина тиббиёт факультети базасида ташкил этилган AKFA университети яқин келажакда педагогика йўналиши бўйича ҳам таълим дастурини йўлга қўймоқчи.
Эслатиб ўтамиз, ОТМ тиббиёт йўналиши бўйича 2019/2020 йил учун 200 нафарга яқин ўзбекистонлик абитуриентларни ўқишга қабул қилди. Уларнинг 100 нафари грант асосида, 100 нафари шартнома асосида талабаликка тавсия этилди.
Ўқув йили шу йилнинг 9 сентябридан бошланади.
AKFA университетининг ижтимоий тармоқлардаги ва мессенжерлардаги расмий саҳифалари:
Telegram: t.me/akfauniversity
Facebook: fb.com/akfauniversity
Instagram: @akfauniversity
Youtube: bit.ly/2xoEsUT
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:00 / 27.06.2023
Марказий Осиёда таълимнинг янги даври: AKFA университети Central Asian University (CAU)га ўзгартирилди
16:50 / 16.06.2023
AKFA университетида грант олиш имкониятлари: муваффақиятли таълим учун молиявий ёрдам
20:00 / 21.04.2021
AKFA Университети Times Higher Education Impact Ranking рейтингига кирди
12:00 / 11.03.2021