Жамият | 15:26 / 28.08.2019
71762
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда бино конструкцияси қулаши оқибатида 4 нафар ишчи ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 28 август куни соат 13:18да Тошкент ФВБ навбатчилик қисмининг берган бирламчи маълумотига кўра, Олмазор тумани Нурафшон кўчасида янги қурилаётган “Riviera” савдо мажмуасининг қурилиш жараёнида металл конструкциянинг қулаши содир бўлган. 

Натижада, 4 нафар ишчи ходим вафот этган ва 2 нафари тан жароҳат олган.

Қайд этилишича, ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва шаҳар ФВБ ходимлари чиқишган. 

Воқеа юзасидан қўшимча маълумотлар берилади, дейилади ФВВ хабарида.

Мавзуга оид