Жамият | 16:14 / 29.08.2019
15160
1 дақиқада ўқилади

Бахмаллик ҳарбийлар томонидан чўпоннинг уйи таъмирлаб берилди (фото+видео)

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Жорий йилнинг 28 август куни Мустақиллик айёми муносабати билан Жиззах гарнизони Бахмал туманидаги ҳарбий қисм хизматчилари томонидан 2-гуруҳ ногирони Аҳад Аҳмедовни уйидаги таъмирлаш ишлари якунига етказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Биринчи хонадон бекаси Шафоат Муталова турмуш ўртоғи 2-гуруҳ ногиронлиги сабабли уйини таъмирлаб берилишини сўраб бир неча маротаба ҳокимликка мурожаат қилган ва амалий натижа бўлмаган.

Айём муносабати билан мазкур хонадонда ҳарбийлар меҳмон бўлишди ва у ерни таъмирлаш ишларини бошлаб юборишди. Уйнинг томи ёпилиши учун материал келтирилди. Носоз электр симлари янгисига алмаштирилди. Дераза ўрнатилиб, хонадон ички қисмида монтаж ишлари якунига етказилди.

Шунингдек, Беккелди қишлоғи, “Бахмал” маҳалласида истиқомат қилаётган боқувчини йўқотган Мавлуда Мусурова ва унинг қизи, 2-гуруҳ ногирони Ирода Тўлқинова оиласига микротўлқинли печь ва ошхона анжомлари совға қилинди.

Мавзуга оид