Ўзбекистон | 23:48 / 29.08.2019
65278
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон тарихидаги энг ёш вазир ўринбосари Ёшлар Иттифоқига вақтинча раис бўлди

Ёшлар Иттифоқи ташкил этилганидан буён унга раҳбарлик қилаётган Қаҳрамон Қуронбоев бошқа лавозимга ўтказилиши муносабати билан ташкилотга янги раҳбар тайинланди. Шу вақтгача Ёшлар Иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Саъдуллаев Алишер Зафарович ташкилотнинг вақтинча раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди.

1994 йил 11 июлда Жиззах вилоятида туғилган Алишер Саъдуллаев 2017 йил 30 июнь куни «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг қурултойида нутқ сўзлаганидан сўнг 2017 йил 1 июль куни Халқ таълими вазирининг ўринбосари этиб тайинланганди. Ўша вақтда 23 ёшда бўлган Саъдуллаев Ўзбекистон тарихидаги энг ёш вазир ўринбосари бўлганди.

Мавзуга оид