Ўзбекистон | 23:45 / 31.08.2019
6897
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: халқимиз билан кўп-кўп мураккаб, муҳим масалаларни биргаликда ҳал қилмоқдамиз

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 31 август куни мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тадбир иштирокчилари, кўпмиллатли халқимизни Мустақиллик байрами билан табриклади.

Президент табрик нутқида халқ билан мулоқотнинг аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритди.

“Биласизлар, мен мамлакатимиз бўйлаб жуда кўп сафарларда бўламан. Жойларда, олис туман, қишлоқ ва овулларда бўлиб, янги-янги иқтисодий-ижтимоий лойиҳаларни жорий этишга, одамлар нима билан яшаяпти, уларнинг аҳволи, кайфияти қандай эканини яқиндан билишга, уларни қийнаётган муаммоларни ечиш учун ёрдам беришга интиламан.

Мана шундай очиқ, самимий мулоқотлар асосида бугун халқимиз билан кўп-кўп мураккаб, муҳим масалаларни биргаликда ҳал қилмоқдамиз. Ва бу одамларимиз қалбида келажакка ишонч уйғотиб, уларни янги, улкан марралар сари руҳлантирмоқда. Ҳеч шубҳасиз, бу – бизнинг энг катта ютуғимиздир.

Шу улуғ айёмда ҳар қандай оғир синов ва машаққатларда ҳам Ватанимиз мустақиллигини асраб, унинг барқарор тараққиётини таъминлаб келаётган мард ва бағрикенг халқимизга ҳалол ва фидокорона меҳнати, истиқлол ғояларига садоқати учун чуқур таъзим қиламан”, деди Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид