Ўзбекистон | 18:27 / 05.09.2019
47769
2 дақиқада ўқилади

Президент давлат хавфсизлик хизматининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари белгиланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланган.

Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Қонунига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилди:

8-модданинг (Терроризмга қарши кураш бўйича давлат органлари):

биринчи қисми (Терроризмга қарши курашни амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилди:

«Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати»;

қуйидаги мазмундаги 9-2-модда билан тўлдирилди:

«9-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати:

Ўзбекистон Республикаси Президенти, унинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган даврда қўриқланиши лозим бўлган чет давлатлар ва ҳукуматлар бошлиқларининг, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг ва бошқа шахсларнинг хавфсизлигини ҳамда шахсий дахлсизлигини таъминлайди;

қўриқланувчи шахсларнинг доимий ва вақтинчалик ташриф буюрадиган жойлари, шунингдек ҳаракатланиш йўналишлари хавфсизлигини таъминлайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади».

Мавзуга оид