МРБнинг собиқ таҳлилчиси: Путин Бушни 11 сентябрдаги терактлардан огоҳлантирган
Россия президенти Владимир Путин 2001 йилда АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Жорж Бушни АҚШ ҳудудида терактлар тайёрланаётган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Бу ҳақда АҚШ марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Жорж Биби ўзининг китобида ёзган.
Биби “Россия тузоғи: Россия билан хуфиёна урушимиз қандай қилиб ядро фалокатига айланиши мумкин” деб номланган китобида Путин 11 сентябрдаги терактлардан 2 кун аввал америкалик ҳамкасбига қўнғироқ қилиб, Россия разведкаси Афғонистондан таралаётган, “анчадан бери тайёргарлик кўрилган” террорчилик кампанияси аломатларини қайд қилганини маълум қилган.
Собиқ таҳлилчи Путин 11 сентябрдаги терактлардан кейин АҚШни қўллаб-қувватлаш учун Бушга қўнғироқ қилган биринчи хорижий етакчи бўлганини эслатиб ўтган.
Бибининг китоби АҚШда жорий ҳафтада сотувга чиқди. Биби МРБнинг Россия билан шуғулланган таҳлилий бўлинмасига раҳбарлик қилган, ҳозирда эса Вашингтондаги Миллий манфаатлар маркази вице-президенти бўлиб ишлайди.
Кремл сайтининг янгиликлар архивида 2001 йил 10 сентябрда Путин ва Буш ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтгани ҳақидаги хабар бор. Таъкидланишича, қўнғироқ АҚШ ташаббуси билан амалга оширилган, унда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитига ҳамда икки давлат ўртасидаги олий даражадаги музокараларга тайёргарлик ишлари муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024
Путин Курск областини Трамп инаугурациясигача қайтармоқчи
22:35 / 11.11.2024