Хитой Ўзбекистонга жами 3,37 миллиард доллар инвестиция киритди
Бутунхитой Халқ вакиллари йиғини молиявий-иқтисодий қўмитаси аъзоси Цай Линнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси юқори суръатда ўсмоқда. У бу ҳақда «Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишда Хитой Халқ Республикаси тажрибаси ва уни Ўзбекистон Республикасида қўллаш имконияти» мавзуида ўтказилган халқаро анжуманда маълумот берди.
Унинг билдиришича, 2018 йилда савдо айланмаси 6,26 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, унинг 3,94 миллиард долларини Хитойнинг Ўзбекистонга экспорти ташкил қилса, 2,32 миллиард доллари Ўзбекисоннинг Хитойга экспортидан иборат.
Жорий йил июнь ойи ҳолатига кўра, савдо айланмаси 3,33 миллиард долларга етган.
Бундан ташқари, иқтисодий, инвестициявий, техник жиҳатдан ҳам шериклик ривожланиб бормоқда. Хитой статистик маълумотларига қараганда, ўзаро ҳамкорлик бошланганидан буён 2019 йилнинг июнь ойи охиригача Хитой Ўзбекистонга жами 3,37 миллиард доллар инвестиция киритган ва 7,02 миллиард долларлик шартномалаар имзоланган.
Айни пайтда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширишга ҳам ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, яқин йилларда гилос, мош ва қалампир экспорти бўйича шартномалар имзоланди.
Цай Линнинг қўшимча қилишича, жорий йил августида Хитой бош вазири Ли Кэцян ва Ўзбекистон бош вазири Арипов иштирокида Хитойга қовун ва асал экспорт қилиш тўғрисида келишувларга эришилган.
Мавзуга оид
20:43 / 23.12.2024
Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади
21:28 / 19.12.2024
2025 йилда 43 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштириш кўзда тутилмоқда
16:43 / 10.12.2024
Тошкент вилоятининг мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларида 3 марта ҳосил олиш йўлга қўйилади
15:03 / 10.12.2024