Ўзбекистон | 19:03 / 16.09.2019
86526
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аҳолининг неча фоизи тўйиб овқатланмаслиги маълум бўлди

Фото: LiveJournal

Ўзбекистонда аҳоли ўртасида тўйиб овқатланмайдиганларнинг улуши расман маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегиясига 1-иловада айтилган.

Қайд этилишича, 2018 йил ҳолатига кўра аҳоли ўртасида тўйиб овқатланмайдиганларнинг улуши 6,3 фоизни ташкил этади. 2021 йилга келиб бу кўрсаткични 5 фоизга, 2025 йилга келиб 3 фоизга, 2030 йилга келиб эса 0 фоизга тушириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 2018 йилда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорти ҳажми 2,3 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2021 йилга келиб бу рақамни 2,8 млрд, 2025 йилда - 10 млрд, 2030 йилга келиб эса 20 млрд долларга етказиш мўлжалланмоқда. 

Бундан олдин, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йилга мўлжалланган стратегияси тасдиқланиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид