Жаҳон | 01:42 / 18.09.2019
11161
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Сноуден устидан судга даъво аризаси берди

Фото: 1tv.ru

АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден “Шахсий иш” номли мемуарини нашр этди. Китоб 20 та мамлакатда сотувга чиқарилади. 

Китоб АҚШ адлия вазирлигининг норозилигини келтириб чиқарди, чунки у Миллий хавфсизлик агентлиги ва Марказий разведка бошқармаси билан келишилмаган.

Адлия вазирлиги Виржиния штати судига Сноуденга нисбатан “ошкор қилмаслик” мажбуриятини бузгани учун даъво аризаси топширган.

Вазирлик китобнинг сотилишидан тушган барча даромадларга ҳуқуқни ўзига олмоқчи. 

Мавзуга оид