Жаҳон | 19:21 / 18.09.2019
7816
1 дақиқада ўқилади
Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимига кимни тайинлашини маълум қилди
“Мен ҳозирда давлат департаментида президентнинг гаровга олинганлар масалалари бўйича махсус вакили бўлиб ишлаётган Роберт О'Брайенни миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчимиз этиб тайинлашимни эълон қилишдан хурсандман. Мен Роберт билан узоқ вақтдан бери ишлайман. У ушбу ишни аъло даражада уддалайди!”, деб ёзган Трамп твиттерда.
О'Брайен Трамп президентлиги вақтида ушбу лавозимни эгаллайдиган тўртинчи амалдор бўлади. Трамп бунгача ушбу лавозимни эгаллаган Жон Болтонни сиёсий келишмовчиликлар сабабли ўтган ҳафта истеъфога чиқарганди.
АҚШ президенти миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисини сенат тасдиқловисиз тайинлай олади.
Мавзуга оид
10:16 / 15.04.2024
Женгисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди
09:12 / 15.03.2024
Бекзод Мавлонов президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
10:11 / 01.10.2022
ССВда вазир маслаҳатчиси янги лавозими киритилади
10:57 / 06.05.2022