Ўзбекистон | 11:29 / 19.09.2019
72785
2 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат юридик университетига янги ректор тайинланди 

Раҳим Ҳакимов / Фото: KUN.UZ

Раҳим Расулжонович Ҳакимов адлия вазири ўринбосари - Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Раҳим Ҳакимов 1983 йил Наманган вилояти, Чуст туманида туғилган, маълумоти олий. 2003 йилда Наманган давлат университети, 2005 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги - ҳуқуқшунос. У юридик фанлар доктори ҳисобланади. 

Р. Ҳакимов шу кунга қадар Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори сифатида ишлаб келаётганди. Шунингдек, у  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси саналади. 

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 27 августдаги қарорига асосан Есемурат Каньязов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университетининг ректори лавозимидан озод этилганди

У Адлия вазирининг 2019 йил 29 августдаги буйруғи билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бундан олдин, Тошкент давлат юридик университети баёнот билан чиққани, у университетнинг коррупцион имижи ҳақида экани маълум қилинганди.

Мавзуга оид