Ўзбекистон | 08:20 / 22.09.2019
62399
2 дақиқада ўқилади

Иккинчи ва учинчи йўналиш учун ҳам супер-контрактга рухсат берилди

Ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи ёки учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумот берди.

«Кўплаб абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олиб, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун топширган тест синовлари натижаси бўйича танловда иштирок этиб, талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга, рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи ёки учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.

Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш, танлов бўйича биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон килинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган баллини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади», дейилади вазирлик хабарида.

Мавзуга оид