«Ўткан кунлар» илк бор таҳрирсиз аудиоформат шаклида тақдим этилди - Tashkent book fest – 2019
I Халқаро «Tashkent book fest – 2019» китоб кўргазма-ярмаркаси дастуридан ўрин олган тадбирлар доирасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда NOVDA edutainment компанияси тайёрлаган «Ўткан кунлар» аудиороманининг тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Ёзувчининг ушбу асари юзасидан бир асрдан буён жиддий фикр мулоҳазалар билдириб келинмоқда. Шунинг учун ҳам айнан ушбу китобнинг аудиоварианти тайёрланди.
Гарчи бу асар олдин ҳам аудио ҳолатида тақдим этилган бўлса-да, биз тайёрлаган вариант илк марта таҳрирсиз ҳолатда, китобнинг асл вариантидан фойдаланилган ҳолда тайёрланди», - дея маълумот берди NOVDA edutainment компанияси вакиллари.
Кўргазмада маълумот берилишича, «Ўткан кунлар» аудиороманининг давомийлиги 17 соату 36 дақиқадан иборат бўлиб, 57 нафар актёр овоз бериш жараёнларида иштирок этган.
Энг малакали мутахассислар иштирокидаги овоз бериш жараёнлари 32 кун давом этган бўлиб, монтаж ишлари 30 кун ичида амалга оширилган.
«Бундан ташқари, куй-қўшиқлар ҳам энг сара ансамбллар томонидан жонли ижро этилгани туфайли асарнинг руҳи янада кўтарилган», дея маълумот берди NOVDA edutainment компанияси.
Мавзуга оид
14:04 / 22.09.2024
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024