Осиё жаҳонда ўз ўрнига қайтмоқда, Россия фуқаролар урушидан нима эвазига қутулиб қолганди – Путин «Валдай» клубида нималар ҳақида гапирди?
30 сентябрь-3 октябрь кунлари Сочи шаҳрида «Валдай» халқаро дискуссион клубининг XVI йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Россия президенти Владимир Путин экспертларнинг турли мавзулардаги саволларига жавоб қайтарди.
Халқаро терроризм ҳақида
"Биз деярли ғалабага эришган халқаро террористик интернационални мағлуб этдик, мамлакатимиз ва биз билан виза режимига эга бўлмаган қўшни давлатларга юзлаб, балки келгусида минглаб қуролланган каллакесарлар қайтиб келишининг олдини олдик", - деди Путин.
Жаҳондаги тартиб ҳақида
"Давлатлар ўртасидаги муносабатлар қанчалик мураккаблашмасин, ядровий ва ракета қуроллари соҳасида ҳуқуқий бўшлиқлар қанчалик хавфли бўлмасин, халқаро ҳуқуққа асосланган жаҳон тартиби сақланиб қолишига умид қиламан. Ва барчамиз уни ҳимоя қилиш устида иш олиб борамиз", - деди у.
Осиёнинг дунёдаги ўрни ҳақида
"Бугун Мағриб ва Яқин Шарқдан Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиёгача улкан майдонда жойлашган Осиё жаҳондаги ишларда ўзининг буюк мероси ва бугунги ўсиб бораётган салоҳиятига мувофиқ бўлган табиий ўрнини қайтариб олмоқда. Ҳозирда глобал муаммоларни Осиё иштирокисиз ҳал қилиш имконсиз", - деди Россия президенти.
Россия фуқаролар урушидан қандай қутулиб қолгани ҳақида
"Россия 2000-йиллар бошида ҳар қандай халқ, ҳар қандай миллат ва мамлакат учун энг ёмон нарса – давлатнинг парчаланиши ва йўқолиб кетиши чегарасига келиб қолганди. Бу хавфни кўпчилик ҳис қила бошлаганди. Биз ўшанда йирик миқёсдаги фуқаролар уруши ботқоғига ботиб қолишимиз, давлат бирлиги ва суверенитетини йўқотишимиз ҳамда жаҳон сиёсатидан ташқарида қолишимиз мумкин эди. Фақат рус халқи ва Россиядаги бошқа халқларнинг ватанпарварлиги, мардлиги, сабрлилиги ва меҳнатсеварлиги туфайлигина мамлакатимиз бу хавфли чегарадан узоқлашди", - деб таъкидлади Путин.
Мавзуга оид
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024