Жаҳон | 23:31 / 04.10.2019
25829
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Зеленский билан учрашувда Украинани Россия деб юборди

Фото: ТАСС

Беларусь президенти Александр Лукашенко Беларусь ва Украина регионларининг Житомирдаги форумида Украинани янглиш тарзда Россия деб юборди. Украина президенти Владимир Зеленский унинг хатосини тузатган. 

“Биласизми, Владимир Александрович, Россия регионларининг бу майдончаси, регионлар раҳбарларининг бевосита алоқалари бизга 6 млрд [доллар]дан кўпроққа тезроқ яқинлашишга ёрдам берди”, деб айтган Лукашенко нутқи вақтида.

Зеленский Беларусь президентининг гапини бўлиб, гап Украина ҳақида бораётганини айтган.

“Украинанинг, Александр Григорьевич” , деб тузатган ҳамкасбини Украина раҳбари.

Лукашенко бунга жавобан ҳазиллашиб, Зеленскийни “Владимир Владимирович” [Путиннинг исми-шарифини назарда тутган] деб юборибманми, деб қўрқиб кетибман”, деб жавоб қилган.

“Қўрқиб кетибман, наҳотки “Владимир Владимирович” деган бўлсам-а, деб ўйлабман”, деган Лукашенко.

“Тангрига шукр, йўқ!”, деб жавоб қилган Зеленский. Шундан кейин залда кулги кўтарилган.

Аввалроқ форум вақтида Зеленский беларуслар қайси миллатга – украиналикларга ёки россияликларга яқинроқлиги борасида ҳазил қилган.

“Мен ҳозиргина “Беларуслар қайси миллатга – украиналикларга ёки россияликларга яқинроқми?” деб ўйлаб қолдим. Ва бу саволга жавобни тушундим: у беларуслик меҳмонларимиз фамилиясида яширинган”, деб беларуслар ва украиналиклар фамилиялари ўхшашлигига шаъма қилган. Лукашенко Зеленскийнинг бу ҳазилига кулиб юборган.

Мавзуга оид