Жаҳон | 09:56 / 06.10.2019
17922
2 дақиқада ўқилади

Таиландда филчани қутқариш вақтида 5 та катта фил нобуд бўлди

Фото: THAILAND DNP

Таиландда 6 та фил шаршарада бир-бирига ёрдам бериш вақтида нобуд бўлди. Маҳаллий ҳокимият вакилининг маълум қилишича, воқеа мамлакат жанубидаги Хао-Яй қўриқхонасида юз берган.

Воқеага филчанинг шаршарадаги жарликка қулаши сабаб бўлган. Бошқа филлар ҳам филчага ёрдам беришга уриниб пастга қулаган.

Фото: THAILAND DNP
Фото: THAILAND DNP

Ушбу шаршарада шундай воқеалар аввал ҳам юз берган. Маҳаллий аҳоли уни Иблис туйнуги деб атайди. 1992 йилда ҳам бу ерда 8 фил нобуд бўлган. Таиланднинг қўриқхоналар ва табиатни муҳофазалаш вазирлиги ходимлари бир гуруҳ филлар йўлга чиқиб, уни тўсиб қўйгани ҳақидаги хабардан кейин шаршарага борган.

3 соатдан кейин 3 ёшли фил шаршара жарлик тубида аниқланган. Унинг атрофида яна бешта ўлган фил аниқланган. Яна 2 та катта фил шаршара яқинида аниқланиб, уларни хавфли жойдан ҳайдашга ҳаракат қилинган.

Таиланднинг ёввойи ҳайвонлар дўстлари жамғармаси асосчиси Эдвин Виекнинг айтишича, тўдада қолган филлар омон қолиши даргумон, чунки филлар озуқа қидириш ва йиртқичлардан ҳимояланишда бир-бирига тобе ҳисобланади. Шунингдек, филлар бошқа филларнинг ўлимини қийин ўтказишади.

“Бу ерда ҳеч нарса қилолмайсан, табиат – бешафқатдир”, деб айтган Виек. 

Таиландда 7 мингга яқин Осиё фили сақланиб қолган бўлиб, улардан ярми тутқунликда яшайди.

Мавзуга оид