Ўзбекистон | 16:23 / 08.10.2019
44064
3 дақиқада ўқилади

«Human xususiy bandlik agentligi» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят ишининг янги тафсилотлари ошкор қилинди

Аввалроқ “Human xususiy bandlik agentligi” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинганди. 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти  томонидан жиноят ишининг янги тафсилотлари ошкор қилинди.

Эргашев Фарход Хамидович

Аниқланишича, “Human xususiy bandlik agentligi” МЧЖ мансабдор шахслари 2018 йил ноябр ойидан 2019 йил сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Германия, Чехия, Япония, Туркия, Болгария ва Литва давлатларига юбориб, ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, ҳар бир фуқародан таклиф этилган иш туридан келиб чиқиб, 11.500.000 сўмдан 35.000.000 сўмгача бўлган пул маблағларини жамиятнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш орқали қўлга киритиб, шу кунга қадар уларни ишга жойлаштириш чораларини кўрмасдан, фуқароларнинг 20 миллиард сўмдан зиёдроқ жуда кўп миқдордаги пулларини фирибгарлик йўли билан эгаллаб олишган.

Мазкур жиноят ишида “Human xususiy bandlik agentligi” МЧЖ раҳбари Ш.Файзуллаев ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

“Human xususiy bandlik agentligi” МЧЖ раҳбари Ш.Файзуллаев

Жамиятнинг Яккасарой туманида жойлашган биносида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида ишга алоқадор бўлган буюм ва ҳужжатлар олинган.

Шунингдек, МЧЖ мансабдор шахслари томонидан жиноий йўл билан топилган пулларга ҳарид қилинган Тошкент шаҳрида жойлашган 4 та ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган 1 та хонадонлар, бир дона “KIA” русумли юкмашинаси, бир дона “LACETTI-GENTRA” русумли ва бир дона “COBALT” русумли автомашиналар ҳамда 6.000 АҚШ доллар миқдоридаги пуллар олиниб, ашёвий далил деб эътироф этилган ва улар келгусида жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплашга қаратилади. 

Ҳозирда жамиятнинг молиявий фаолиятини ўрганиш юзасидан ҳужжатли тафтишлар ўтказилмоқда.

Мавзуга оид