Procter & Gamble Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида иштирок этиши кутиляпти
2019 йил 8 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курмановнинг “Procter & Gamble” компанияси Европа бўлинмаси президенти Лоик Кассел ва компаниянинг Марказий Осиё бўйича вице-президенти Танкут Турнаўғлу билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистонда жамиятнинг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берилди, тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган жараёнларнинг ҳайратомуз кўлами ва теранлиги алоҳида қайд этилди. Инвестиция муҳити ва бизнес юритиш шарт-шароитлари анча яхшилангани, бу эса иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишнинг амалий натижаси эканлиги таъкидланди.
Томонлар ушбу компания билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини, ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш, ижтимоий дастурлар амалга ошириш, таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида Америка компаниясига жорий йил октябрь ойида АҚШда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиллик Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида иштирок этиш таклифи билдирилди.
“Procter & Gamble” – жаҳон истеъмол товарлари бозорида етакчилик қилаётган АҚШнинг трансмиллий компаниясидир. Унинг бозор капиталлашуви 225 млрд. АҚШ долларини ташкил этади. Компаниянинг жаҳон мамлакатларида 70 та ваколатхонаси бор.
Мавзуга оид
20:00 / 28.05.2024
Procter & Gamble ва Ўзбекистон Олимпия қўмитаси ҳамкорлик шартномасини имзолади.
00:37 / 01.08.2020
Америка корпорацияси коронавирус пандемияси даврида рекорд даромадга эришди
12:21 / 13.06.2020
Алишер Курманов Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси этиб тайинланди
11:53 / 27.12.2019