Жаҳон | 23:57 / 11.10.2019
20508
1 дақиқада ўқилади

Туркия ҳудудининг курдлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди 

Фото: Sputnik / Sertaç Kayar

Туркиянинг Мардин вилоятидаги Нусайбин тумани суриялик курд отрядлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 35 киши яраланди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди. 

Аввалроқ Туркиянинг Шонлиурфа вилоятидаги Суруч шаҳри миномётдан ўққа тутилган. Миномёт снарядларининг аҳоли яшайдиган ҳудудда портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 2 киши яраланган. 

10 октябрда Мардин ва Шонлиурфадаги аҳоли пунктларининг ракета ва миномётлардан ўққа тутилиши оқибатида 7 киши, жумладан 5 бола ва ўсмир ҳалок бўлган. 

Туркия 9 октябрда Сурия шимолида Курдистон ишчи партияси ва ИШИДга қарши “Тинчлик манбаи” деб ном олган ҳарбий амалиётни бошлаганди. Турк ҳарбий авиацияси ўша куни Суриянинг Туркия билан чегарадаги Рас ал-Айн ва бошқа шаҳарларига авиазарбалар берган. Кейинроқ амалиётнинг қуруқликдаги қисми бошлангани эълон қилинган.   

Мавзуга оид