Ўзбекистон | 22:40 / 12.10.2019
37737
4 дақиқада ўқилади

8 соатдан кўпроқ қисми жонли эфирга берилган Сенат ялпи мажлиси якунланди (фоторепортаж)

Ўзбекистонликларда парламент мажлислари ҳақида дастлабки тасаввурлар пайдо бўлмоқда.

Олий Мажлис Сенатининг Тошкентда икки кун давом этган 23-ялпи мажлиси Ўзбекистон парламенти тарихида янги саҳифа очди – мажлиснинг 8 соатдан ортиқроқ қисми Сенатнинг YouTube ва Facebook`даги каналларида онлайн режимида трансляция қилиб борилди.

Шанба кунги йиғилиш Наманган ва Хонобод шаҳарлари ҳудудини кенгайтириш, Бўз тумани номини Бўстон деб ўзгартириш масалалари муҳокамаси билан бошланди.

Сўнг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мамлакатда дарахт ва буталарни кесишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Ялпи мажлис давомида Наманган вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи ҳам тингланди.

Сенаторлар иккита масала юзасидан ҳукуматга парламент сўрови юборишга қарор қилишди. Вазирлар Маҳкамасига ота-оналар қаровисиз қолган ва меҳрибонлик уйида тарбияланган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувидаги долзарб масалалар ҳамда табиий газ қувурлари тизими ҳолати ва ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши бўйича парламент сўровлари жўнатиладиган бўлди.

Шунингдек, Сенатнинг аввалги ялпи мажлисларида ҳукуматга юборилган иккита парламент сўровлари натижалари ҳам кўриб чиқилди. Булар – Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларида қонун ҳужжатлари ижроси ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда аҳолининг санитария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш масалалари бўлди.

Юқори палата йиғилиши давомида Ўзбекистон судьяларининг махсус кийими тавсифи ва намунаси тасдиқланди, Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Эслатиб ўтамиз, мажлиснинг биринчи кунида 19та қонун маъқулланган эди.

Kun.uz фотомухбири Муҳаммаджон Ғаниев Ўзбекистон қонун чиқарувчи ҳокимиятининг энг олий органида ўтган ялпи йиғилишнинг иккинчи кунидан фотолавҳаларни тақдим этади.

Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев ва президент давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, сенатор Қаҳрамон Қуронбоев
Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рустам Хатамов
Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Хатамов ва Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаев
Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев
Андижон вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Абдураҳмонов
Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулла Бозоров

Сенат раиси Танзила Норбоева
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳром Қўчқоров
Сенатор Фаррух Дадахўжаев
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Мухамет Жумагалдиев
Сенатор Толибжон Мадумаров

Қурилиш вазири ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, Регламент ва одоб комиссияси раиси Иқбол Мирзо

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов
Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов​​​​​

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов

Сенатор Абдуқодир Тошқулов
Сенат раиси ўринбосари Светлана Ортиқова
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова
Олий суд раисининг янги ўринбосари Икром Муслимов
Олий суд раиси Козимжон Комилов

Мавзуга оид