Жамият | 21:37 / 12.10.2019
66202
4 дақиқада ўқилади

Туркия парламенти депутати Ширин Унал Нодира Қодирова ўлими юзасидан илк баёнотини берди

Туркия халқ вакили, истеъфодаги генерал Ширин Унал Нодира Қодирова иши юзасидан мамлакат парламентида илк дафъа изоҳ берди.

Ҳукмрон АК партияси вакили кўнгилсизлик рўй бергач, нималар бўлганини жонли эфир чоғида очиқлади. Бу ҳақда Twitter тармоғининг Biz10 TV саҳифасида маълум қилинган.

Видео: YouTube

Видео: Mover

«Икки ҳафта аввал хонадонимизда кўнгилсизлик рўй берди. Сўзимнинг аввалида марҳумага Аллоҳдан раҳмат тилайман.

Бу бечора қиз январь ойида келган бўлиб, 20 йилдан буён тўшакка михланиб қолган бемор рафиқамга қараётган икки хизматкордан бири эди. Кейинги 2-3 ойда унда руҳий ўзгаришлар бўлаётганини сезиб, иккинчи хизматчини олдик. Нодира уни кетказмоқчи эди, ўзини кетказди, Аллоҳ раҳматига олсин.

Ҳодисанинг 5-дақиқасида полиция, тез ёрдам келди. Улар келгунга қадар биз кичик қизим билан у қамалиб олиб ўзини ўлдирган хона эшигини очишга уриндик. Елкам ҳали ҳам оғрияпти, афсуски эплай олмадик. 3-4 полиция ходими эшикни очишга урина бошлади ва ниҳоят очишди. Қизни элтгичга қўйиб тезда шифохонага етказдилар.

Ярим соатларда Анқара полицияси мудири ёнимизда эди. Бир неча дақиқалардан сўнг навбатчи прокурор ҳам етиб келди. Мен ҳар иккисига қўлимдан келгунча ёрдам беришимни айтдим.

Оиламизнинг ҳар бир аъзоси бемор хотинимдан тортиб, иккинчи хизматчимизгача, кечанинг ярмига қадар саволларга жавоб бердик. Прокурорга 15 дақиқа давомида ҳодисани сизларга тушунтираётганим каби барчасини сўзлаб бердим. Сўнгра прокурор шифохонага бориб, у ерда ҳам суриштирув ўтказди. 

Мен депутатлик дахлсизлигим борлигига қарамай, бармоқ изларимни топширдим, порох излари бор-йўқлигини аниқлаш бўйича амалиётларини ўтказишди. Аллоҳ ҳеч кимнинг, сизнинг ҳам менинг ҳам бошимизга бундай кўргуликни солмасин», – деган Уналнинг сўзлари билан якунланади видеолавҳа.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Анқара шаҳар бош прокурори Юксел Кожаман Kun.uz мухбирига интервью берган ва тергов жараёни барча процессуал қоидаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилишини, тергов жараёнига кимнинг генерал ёки депутат экани таъсир кўрсатмаслигини билдирган эди

Мавзуга доир: 

Ўзбекистонлик қиз Туркия парламенти депутатининг уйида ўзини отиб қўйди. Марҳумнинг акаси полиция хулосасидан шубҳада

Нодира Қодирова иши. Яқинлари марҳумнинг зўрланганини тахмин қилаётган бир пайтда прокурор уни фоҳишаликда гумон қиляпти

Нодира Қодирова иши. Туркия парламентининг мухолиф депутати Адлия вазиридан 6та саволга жавоб талаб қилди

ТИВ: Нодира Қодированинг ўлими билан боғлиқ вазият назорат остида

Ҳуқуқшунос: «Улар Нодира Қодировани фоҳишаликда айблаш орқали ўзларини оқлаб олишмоқчи»

Нодира Қодирова иши бўйича депутатнинг ўзи қандай кўрсатма бергани маълум – ОАВ

Қодированинг Туркияда ишлаш учун рухсатномаси бўлмаган. Ижтимоий тармоқларда норозилик кампанияси бошланди

«Нодира Қодировани ўлдиришган деган гапларнинг ҳаммаси ёлғон» – Туркия ички ишлар вазири

Мавзуга оид