Депутат АҚШ долларидан воз кечишни таклиф қилди
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутати Ёрмамат Холияров АҚШ долларидан воз кечишни таклиф қилди.
“Халқаро пул ўтказмаларида ҳар бир давлат ўз миллий валютаси билан ҳисоб-китоб қилишига ўтиши халқаро иқтисодиётни янада жадал ривожлантиришга туртки бўлади. Шунингдек, бу йирик давлатларнинг нисбатан кичик давлатларга нисбатан эҳтимолий таҳдидини йўқга чиқаради”, деб айтган депутат.
Холияровнинг фикрича, Ўзбекистон Марказий банки банк сиёсатини яхшилаш ва янги меъёрлар ҳамда механизмларни амалиётга татбиқ этиш бўйича ишларни бошлаши лозим.
“Хориж валютаси ҳукмронлиги даври ўзгариш пайти келмоқда. Бу инфляцияга қарши курашда самарали услубдир», деб хулоса қилган депутат.
Таъкидланишича, ҳозирда жаҳон савдосидаги олди-сотдининг 70 фоизи долларда амалга оширилмоқда, лекин АҚШ валютасининг позицияси кундан-кунга заифлашмоқда. Шу боисдан доллардан бир қатор мамлакатлар воз кечмоқда. Жумладан, Россия, Туркия, Хитой, Эрон ўзаро халқаро ҳисоб-китоблардан долларни сиқиб чиқармоқда ва миллий валютада муомала қилишга келишиб олишган.
Мавзуга оид
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
20:37 / 31.07.2024
Ўзбекистонда YouTube’га кириш секинлашгани айтилган хабарлар рад этилди
23:00 / 13.06.2024