Жаҳон | 10:19 / 15.10.2019
4983
1 дақиқада ўқилади

Тунис президенти сайловларида мустақил номзод Қайс Саид ғолиб бўлди

Фото: REUTERS / Muhammad Hamed

Тунис олий сайлов комиссияси 13 октябрда ўтган президент сайловларининг 2-турида мустақил номзод Қайс Саид ғолиб бўлганини тасдиқлади.  

Сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Саид 72,71 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.

Конституциявий ҳуқуқ профессори бўлган Саид ўзининг номдор рақиби – медиамагнат ва “Қалб Тунис” партияси етакчиси Набил ал-Қорвийни анча ортда қолдирган.

Саиднинг ғалабаси муносабати билан араб дунёси етакчилари уни табриклашмоқда. Жумладан, Туниснинг янги президентини биринчилардан бўлиб Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий муборакбод этган. У Facebook’даги саҳифасида “сайланган президентга ва Тунис халқига муваффақият тилаган”. 

Шунингдек, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол-Сауд ҳам Саидга ўз табригини йўллаган.  

Мавзуга оид