«Менга олдиндан тўланг». 53 ёшли Майк Тайсон кўникмаларини кўрсатди ва боксга қайтиш ҳақида гапирди
Америкалик собиқ боксчи Майк Тайсон ўз кўникмаларини ҳали ҳам йўқотмаганини кўрсатиб берди, деб ёзмоқда Vesti.kz.
Оғир вазн тоифасида жаҳоннинг собиқ мутлақ чемпиони ҳозир 53 ёшда. Унинг ҳазил йўсинда маълум қилишича, рингга қайтиши мумкин. Тайсон тегишли видеони твиттердаги ўз саҳифасида эълон қилди.
I’m not getting back in the ring but I could 😂 just paying it forward. Love talking to this generation of fighters. @Justin_Gaethje @OttmanAzaitar . pic.twitter.com/xlW57OJtch
— Mike Tyson (@MikeTyson) October 17, 2019
«Рингга қайтишни мўлжаллаётганим йўқ, лекин буни қилишим мумкин. Фақат менга олдиндан тўланг. Жангчиларнинг янги авлоди билан мулоқотда бўлишни хуш кўраман», - дея видеога изоҳ қолдирган Тайсон.
Эслатиб ўтамиз, Тайсон профи-боксда 58та жанг ўтказиб, уларнинг 50тасида ғалаба қозонган. Унинг ҳисобида 44та нокаут бор.
Мавзуга оид
10:17 / 22.09.2024
Энтони Жошуа титул учун жангда бир неча бор полга қулади
13:47 / 11.09.2024
Қирғизистон президенти ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасановга автомобил совға қилди
09:00 / 21.08.2024
Уришқоқ боладан олимпиада чемпионлигигача — Асадхўжа Мўйдинхўжаев хонадонидан репортаж
18:29 / 16.08.2024